Қоида бузилиши натижасида она ва 2 ёшли қизалоқ тан жароҳати олди
Жорий йилнинг 5 май куни соат 18:30 ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Бирлашган МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-445 “Тўрақўрғон–Тошбулоқ” автомобиль йўлининг 3-км.да ҳайдовчи 1976 й.т. А.Т. “Ваз-2106” русумли транспорт воситасини Тўрақўрғон йўналиши бўйлаб бошқараётиб, тезликни меъёридан ошириб, ўзи билан бир йўналишда олдинда кетаётган транспорт воситасини чап томондан қувиб ўтаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, болалар аравачасини суриб кетаётган 1987 й.т. Н.Қ. ва унинг фарзанди вояга етмаган, 2018 й.т. Ф.А.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда 33 ёшли Н.Қ. ва болалар аравачасида бўлган қизи 2 ёшли Ф.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни, ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати