Тест режимида

Ҳодисалар

Қоидабузар ҳайдовчи яна бир нафар фуқаро умри бевақт сўнишига сабабчи бўлди...

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 14-20 ларда 4Р-109 Фарғона халқа йўлининг 112 километрида Улуғнор туманида яшовчи И.О. “Нексия” русумли транспорт воситасида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши натижасида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Олтинкўл туманида яшаган Л.С. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Л.С. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай тан  жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси Олтинкўл туманида яшовчи С.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати