Тест режимида

Ҳодисалар

Қоидабузар ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетди

Жорий йилнинг 27 август куни соат 23:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчасида жойлашган “Қуролли кучлар академияси” қаршисида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган С.Ж. “Нексия-3” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон 2-сафарбар гурухи инспектори Д.Абдуллаевнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатини давом эттириб, КХАЙ-Паркент кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон инспектори Ш.Туклибаевнинг ҳам тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, юқори тезликда ҳаракатланиб, Паркент кўчаси 69-уй қаршисида тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдани уриб юборган ва ЙТҲ жойидан яшириниб, автомобилни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Гулбоғ МФЙ, Гулбоғ кўчасига ташлаб кетган.

Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:00 ларда, ҳайдовчи С.Ж. ўз айбига иқрор бўлиб, ИИБга мурожаат қилиб, ЙТҲ жойига қайтиб келган.

ЙТҲ натижасида, пиёда (шахсига аниқлик киритилмоқда) европа миллатига мансуб, ёши тахминан 65-70 ларда бўлган эркак киши олган  тан  жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

Маълумот ўрнида ҳайдовчи С.Ж. бир йил мобайнида 4 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати