Тест режимида

Ҳодисалар

Қоидабузар ҳайдовчи вояга етмаган болани тан жароҳати олишига сабабчи бўлди

Жорий йилнинг 27 март куни соат 16:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 23 км.да 1983 й.т ҳайдовчи Ш.Қ. “Ваз 2103” русумли транспорт воситасида йўлнинг белгиланмаган жойидан ортга қайрилмоқчи бўлган вақтида, ўзи билан бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келаётган 1974 й.т. ҳайдовчи Б.Н. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.
Натижада, «Ваз 2103» русумли транспорт воситаси йўловчиси 2015 й.т. Н.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, айни вақтларда кўчага чиқиш учун зарурат бўлмаса уйингизда бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати