Қоидабузар ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилди
Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳолатда транспорт воситасини қолдириб кетган, бунинг натижасида эса тез тиббий ёрдам автомашинаси белгиланган манзилга кира олмаганлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилди.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бермаслигингизни сўраб қоламиз. Сизнинг қоидабузарлигингиз бошқа инсонлар умрини бевақт сўнишига сабаб бўлиши мумкинлигини унутманг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати