Қоидабузар “Дамас” ҳайдовчисига чора кўрилди
Жорий йилнинг 12 март куни ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги безпридел дамасчиларни деб қолган дамасчи окалар номига ҳам ёмон гаплар айтилади” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, ушбу видео лавҳа бугун яъни 12 март куни соат 11:00 лар атрофида Наманган вилояти, Наманган шаҳар, А.Навоий кўчасида олинган бўлиб, ҳайдовчи И.М. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасида йўлнинг ўртасида тўхтаб, қолган ҳайдовчилар эркин ҳаракатланишига халақит бериб, автомашинасига одам ўтказдириб, яна ҳаракатни давом эттириб кетганлиги тасвирланган. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари суриштирув ишларини олиб боришиб, қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилди.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати