Қоидабузар пиёда жабрланди
2019 йил 19 декабрь куни соат 22:20 ларда, Наманган вилояти Уйчи тумани ҳудудидан ўтган, “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлининг 11-км.да, ҳайдовчи Уйчи туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган А.М. “Дамас” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Уйчи туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган М.О.ни уриб юборган. Натижада, пиёда М.О. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати