Қоидабузар шоввозга чора кўрилди
Жорий йилнинг 9 март куни ижтимоий тармоқларда “Ваз 2106” русумли транспорт воситаси юкхонаси устида икки нафар фуқаро ўтирган ҳолда ҳаракатланиб кетаётганлиги тасвирланган видео лавҳа тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу видео лавҳада тасвирланган “Ваз 2106” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.М.га нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилиб, бошқарувида бўлган “Ваз 2106” русумли транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳолда, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати