Тест режимида

Ҳодисалар

Қоидабузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўтказилган сайёр судда бир неча қоидабузарликлар содир қилган фуқаролар юзасидан тўпланган ҳужжатлар туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди. Жумладан, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан кескин чоралар кўрилди. Фуқаро А.А. 2019 йилда ҳам айнан маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги аниқланиб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этилган эди. Афсуски фуқаро бундан тўғри хулоса чиқармади ва яна маст ҳолда автомашина бошқарганлиги аниқланди. Маъмурий суд фуқаро А.А.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Сайёр суд мажлислари қоидабузарликлар сонини камайтириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида бўлиб ўтмоқда. Суд мажлисида қатнашган қоидабузарлар ўзларига етарлича хулоса чиқаришларига умид қилиб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати