Қоидабузарга чора кўрилди
Жорий йилнинг 26 февраль куни соат тахминан 02:00 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси бўйлаб ҳайдовчи Ж.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли 01 J 299 HA давлат рақам белгили транспорт воситасида икки нафар фуқаро автомашинанинг люк қисмидан тана қисмини чиқарган ҳолатда ҳаракатланган. Ушбу ҳолат атрофдаги номаълум фуқаролар томонидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди ва қоидабузарга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳайдовчи бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг ён олди ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтириб олинганлиги маълум бўлди ва ўрнатилган тартибда баённомага киритилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузиб ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати