Тест режимида

Ҳодисалар

Қоидабузарлик натижасида йўловчи қурбон бўлди

Жорий йилнинг 26 май куни соат 20:00 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани ТХАЙ-Қумариқ кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1969 й.т. Т.Қ. (эркак) “Нексия-2” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, асосий йўлдан келаётган, ҳайдовчи 1998 й.т. И.Э. (эркак) бошқарувидаги “Тико” русумли транспорт воситасини ўтказиб юбормасдан ҳаракатланганлиги оқибатида тўқнашув содир этган.

Натижада, “Нексия-2” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1981 й.т. А.Қ. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

“Тико” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.Э. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирғали тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати