Тест режимида

Ҳодисалар

Қоидаларни четлаб ўтиш - бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади

Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 08:10ларда, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.К. "Ласетти" русумли автомобилни Ислом Каримов кўчасида бошқараётиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб ўтган вақтида, Абу Али ибн Сино кўчасидан яшил чироқда ҳаракатланиб келган, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобиль билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, светофор ишораларига амал қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати