Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 22 февраль куни ижтимоий тармоқларда “ГАИ ходими билан разбор” сарлавҳали видеолавҳа тарқатилди. Жумладан, видеоматериалда, муаллиф ЙПХ инспектори махсус кўчма радарни яширин ўрнатганлигини таъкидлаган.
Макур ҳолат Бухоро вилояти Ғиждувон туманида содир бўлган. Ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу бошқарма ЙПХО 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори Ш.Ражабовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати