Олмазор туманида автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 7 март куни соат 23:40 ларда “102” тизимига тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, "Форобий" ва "Беруний" кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Э. ўз бошқарувидаги “Nexia” русумли автомобилда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб чиқиши оқибатида, яшил чироқда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган И.В. бошқарувидаги “Isuzu” (8-автобус саройига тегишли) русумли автобус билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси 35 ёшли А.Э. ва йўловчи, 29 ёшли Н.К.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан светофор ишораларига, белгиланган барча қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати