Тест режимида

Ҳодисалар

Олот туманида юк автомобили "Аму-Бухоро" каналига тушиб кетди

Жорий йилнинг 3 март куни соат 16:05ларда, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Бухоро вилояти, Олот тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 331-километрида, "Олот-Бухоро" йўналишида, ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган Н.Р. "Маз-5422" русумли юк автомобилини бошқараётиб қўшимча ғилдиракиниг маҳкамланган жойидан чиқиб кетиши ва ҳаракат давомида ён ғилдиракларга урилиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб "Аму-Бухоро" каналига тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Олот тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати