Тест режимида

Ҳодисалар

Қонликўл туманида “Damas” ёниб кетди

Жорий йилнинг 12 июнь куни соат 11:44 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 автомобиль йўлининг 847-км.да ҳайдовчи, 1991 й.т. А.Е. “Damas” русумли транспорт воситасини 2 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмидаги симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қонликўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситасини бошқармасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати