Қоғоз билан "Нексия"нинг давлат рақам белгисини яширган ҳайдовчи аниқланди
Бугун кимдир ўз меҳнати, яна кимдир ақл идроки билан бошқа айтганда инновацион ғоялари билан ватан тараққиётига ҳисса қўшиб келмоқда. Эътиборли томони яна кўпчилик фуқароларимиз содир бўлаётган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида фаол фуқаролик позицияларини намоён этиб келмоқда. Бунинг натижасида бугунги кунга келиб кўплаб ҳуқуқбузарлик ҳолатлари жойида бартараф этилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга йўлланган фотосурат асосида ҳайдовчи маъмурий жаримага тортилди. Гап шундаки, ҳайдовчи "Нексия" русумли автомашинанинг давлат рақам белгисини картон қоғоз билан беркитиб йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келган.
Ҳайдовчи автомашинасини хоҳлаганича юқори тезликка чиқариб тезликни ўлчаш мосламаларига тушмаслиги ёки маълум жаримани тўлашдан қутулиши мумкиндир, лекин ўз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйишини қандай тушуниш мумкин.
Шу ўринда ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш вақтида белгиланган тезликдан оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қолган бўлардик.