Оралиқ масофани сақламаслик ЙТҲга сабаб бўлди
Жорий йилнинг 29 май куни соат 18:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани А-378 “Сармарқанд-Ғузор” автомобиль йўлининг 125-км.да, ҳайдовчи, 1968 й.т, А.Х. (эркак) “Дамас” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, ҳайдовчи, 1963 й.т. П.Х. (эркак) бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситасининг кескин тезлигини камайтириши оқибатида ушбу автомобиль билан оралиқ масофани сақлай олмай, орқа томонидан уриб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлда олдиндаги транспорт воситаси билан белгиланган масофани сақлаб ҳаракатланишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати