Тест режимида

Ҳодисалар

Пахтаобод туманида юк автомобилида ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 10:50 ларда, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Серсув кўчасида, ҳайдовчи У.А. "Газ-53" русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг двигатель ҳамда салон қисмларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Пахтаобод тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.