Пешкуда юк автомашинасининг тиркамаси ёниб кетди
Жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 17:34 да Газли шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Бухоро вилояти, Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 393-километрида, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги юк автомашинасининг тиркамасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Фуқаро Ғ.Э.га тегишли бўлган тиркама ва унинг ичида бўлган паст навли той пахта ёниб кетган.
Автомобиль тиркамаси пўлат устунларининг бир-бирига тегиб механик учқун ҳосил қилиши, учқуннинг тез ёнувчи махсулотлар устига тушиши оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги тахмин қилиниб, моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳолат юзасидан, Пешку тумани ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати