Пиёда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲга учради
Жорий йилнинг 6 май куни соат 18:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, А.Темур кўчасида жойлашган “GANGA” савдо дўкони рўпарасида, ҳайдовчи 1994 й.т. Б.Н. “Кобальт” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1997 й.т. Я.Б.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 23 ёшли Я.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни, ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлишингизни, пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан ҳаракатланмаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати