“Пиёда ўз айби билан, ўзининг ҳаётига нуқта қўйди!”
Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 21:30ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йулининг 989 км.да Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи, “Cайёра-Нур-Травелл” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи, 1983 й.т И.Ж. “YUNОNG” русумли, 01 151 YFA д.б. автомашинаcини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган шахси номаълум пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир қилган. Натижада шахси номаълум пиёда ЙТҲ натижасида тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати