Пиёда ўз хатосининг қурбони бўлди
2019 йил 19 декабрь куни соат 19:10 ларда, Наманган вилояти Поп тумани “Қўшминор” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 272-км.да, ҳайдовчи Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Т.Э. “Каптива” русумли автомобилини бошқараётиб, қарама-қарши йўналишни ажратувчи бетон тўсиқдан сакраб йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёда, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган Қ.М.ни уриб юборган. Натижада пиёда М.Қурбаев тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.