Пиёдалар йўлакчасидан ўтишга эринган пиёдани тезюрар ҳайдовчи уриб юборди
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 13:35 ларда, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М39 “Термиз-Тошкент” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 957-километрида, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Т.Б. “Кобальт” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойи яқинидан (пиёдалар йўлакчасидан 15-20 м олдин) йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда, 25 ёшли М.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига амал қилишларини, пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати