Тест режимида

Ҳодисалар

Маст ҳайдовчи учта “Матиз”ни пачоқлади

2019 йил 19 декабрь куни соат 20:00 ларда, Тошкент шаҳар  Яшнабод тумани Фарғона йўли кўчасида, ҳайдовчи Яшнабод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Б.В. “Матиз” русумли автомобилини маст ҳолда бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи Шайхонтохур туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Т.Д. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган ва ўз навбатида “Матиз” русумли автомобилини орқа томонидан ҳайдовчи Яшнабод туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобили келиб урилган. Натижада, ҳайдовчи Т.Д. бошқарувидаги  “Матиз” русумли автомобиль йўловчиси Шайхонтохур туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган Т.М. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, мазкур автомобилнинг икка нафар йўловчиларига касалхонада амбулатор ёрдам кўрсатилган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати