Пойтахтда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 2 май куни соат 00:20ларда Тошкент шахар, Мирзо-Улуғбек тумани, ТХАЙ кўчалари чоррахасида, ҳайдовчи, 1992 йил туғилган О.З. чапга қайрилаётган вақтида, қарама-қарши йўналишдан маст холатда ҳаракатланиб келаётган, 2000 йил туғилган Ш.У. бошқарувидаги "Каптива" русумли автомобилни ўтказиб юбормай ЙТҲ содир этган. Натижада "Каптива" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб, йўл четида тўхтаб турган, 1962 йил тўғилган Ш.М. бошқарувида бўлган "Москвич-412" русумли автоулови билан тўқнашган.
Натижада "Москвич-412" хайдовчиси Ш.М. олган тан жарохатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган. "Нексия" ҳайдовчиси О.З. ҳамда "Каптива" ҳайводчиси Ш.У. ва йўловчилари 2000 йил туғилган А.У., 2001 йил туғилган Р.Н.ларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати