Пойтахтда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит "Nexia" бошқариб юк автомобилига урилди
Жорий йилнинг 22 апрель куни соат 21:00ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида 2004 йилда туғилган фуқаро С.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган) "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган "DAF" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.
Натижада, "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликларини сўраймиз.