Тест режимида

Ҳодисалар

Пойтахтда автомобиль ағдарилиб ёниб кетди

 Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 31 июль куни соат 16:20 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқумий кўчасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Х.Т. "Ваз-2114" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Ағдарилиш оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса натижасида бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз