Тест режимида

Ҳодисалар

Пойтахтда "BMW" ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган "Isuzu"га урилди

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 22:45ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 24-мавзе ҳудудида жойлашган «Мақсад» кафеси қаршисида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Р.Р. "BMW" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган, йўл четида тўхтаб турган "Isuzu" русумли юк автомобилига урилиб, ЙТҲ содир этган. 

Тўқнашув натижасида, “BMW” русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ушбу автомобиль йўловчилари, 1990 йилда туғилган Б.К. шифохонага олиб кетилаётганда, 1994 йилда туғилган В.Э. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати