Тест режимида

Ҳодисалар

Пойтахтда ЙТҲга учраган "Ласетти" ҳайдовчиси вафот этди

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 00:10ларда , Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Р. "Ласетти" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган.

Натижада, ҳайдовчи 25 ёшли Ж.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, тезлик меъёри, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.