Пойтахтда “Ласетти” билан тўқнашган “Нексия”да ёнғин чиқди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 октябрь куни соат 17:00 лар атрофида, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Туркистон” тўйхонаси яқинида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги “Ласетти” ҳамда ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган С.Ғ. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, “Нексия” русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиларидан бири тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Юзага келган ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати