Тест режимида

Ҳодисалар

Пойтахтда қоидабузар ҳайдовчи 6 та транспорт воситасига техник шикаст етказиб тўхтади

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Т.А. ҳаракатини давом эттириб, Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланиб, Оққўрғон-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасига етган вақтида қоидабузарлигини давом эттириб, ўзидан олдинда бўлган :

1) “Matiz”;

2) “Cobalt”;

3) “Hyundai”;

4) “Nexia”;

5) “Spark”;

6) “Damas” русумли транспорт воситаларига техник шикаст етказиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида, тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган симёғочга урилиб тўхтаган.

Натижада, тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланганлиги маълум бўлди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя этиб, тартибга солувчининг ишораларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати