Пойтахтда “Спарк” ва “Нексия” русумли автомобиллар тўқнашуви юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 3 февраль куни соат 16:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Махтумқули кўчасида, ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Г.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Э.Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 45 ёшли Г.А. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати