Тест режимида

Ҳодисалар

Пойтахтда тўқнашган йўловчи ташувчи автобуслар юзасидан батафсил маълумот

Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 07:00ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Журжоний-Бешқайрағоч кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган С.Х. бошқарувидаги “MАN” русумли ҳамда ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги “Isuzu” русумли, 18-автобус саройига тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобуслар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, “Isuzu” русумли автобус хайдовчиси 52 ёшли Б.М. ҳамда ушбу автобус йўловчилари, 47 ёшли К.О. ва 63 ёшли Ф.И.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи жамоат транспорти ҳайдовчилари йўлларда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати