Пойтахтда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот
2026 йил 5 май куни соат 16:25 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида, М. Улуғбек кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Equinox" русумли автомобилнинг 73 ёшли ҳайдовчиси соғлиги ёмонлашиб бошқарувни йўқотганлиги сабабли, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта автомобилларга урилиб тўқнашув содир этган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким вафот этмаган. 15 та транспорт воситалари техник шикастланган. "Equinox" ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини ва бетоб ҳолда транспорт воситасини бошқармасликларини сўраймиз.