Тест режимида

Ҳодисалар

Қўпол қоидабузарликнинг оқибати

Жорий йилнинг 30 май куни соат 01:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи Р.Б. "Нексия" русумли автомобилни бошқараётиб белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда, 1996 йилда туғилган Б.О. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча пиёдалардан белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини, ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.