Поп туманида ёқилғи ташувчи юк автомашинаси ағдарилиб, ёниб кетди
Жорий йилнинг 1 июль куни соат 14:40 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 259 километрида, ҳайдовчи 1985 йил тўғилган Ж.Я. "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги пастликка ағдарилиши натижасида ёнғин содир бўлган.
Натижада, хайдовчи Ж.Я. ва унинг ёнида бўлган йўловчиси 1985 йилда туғилган Б.Б. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.