Поп туманида юк транспорт воситаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
Жорий йилнинг 24 апрель куни соат 13:30ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 251-км.да ҳайдовчи 1983 й.т. А.Ю. “Shacman SX4254” русумли юк транспорт воситасини “Тошкент-Водий” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, тормоз тизимидаги носозлик туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томон қатнов қисми четидаги “фавкулотда ҳолат учун ташкил этилган авария йўлакчаси”га чикиб, “Тоғ Шабодаси” ошхонаси томон 180 метр масофа ҳаракатланиб, тоққа бориб урилган.
Натижада, ҳайдовчи А.Ю. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситаси техник созлигига эътиборли бўлишингизни, носоз транспорт воситаларини бошқармаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати