Қоидабузар пиёда жабр кўрди.
2019 йил 2 декабрь куни соат 14:50 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳудудида, ҳайдовчи Амударё туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган С.Р. “Дамас” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Амударё туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Н.К.ни уриб юборган. Натижада, пиёда Н.К. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.