Тест режимида

Ҳодисалар

Пойтахтда 10 дан ортиқ автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

2023 йил 12 январь куни соат 20:40 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчасида ноқулай об-ҳаво шароити ва етарлича оралиқ масофани сақламаслик оқибатида:
- 2 та "Nexia 3";
- 2 та "Nexia 1";
- 1 та "Mercedes-Benz";
- 1 та "Best tune T 33";
- 1 та "Damas";
- 5 та "Matiz";
- 2 та "Spark";
- 1 та "Kia K5";
- 1 та "Volkswagen" русумли енгил автомобиллар ҳамда 1 та "Isuzu" русумли юк автомобили, жами 17 та транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар ҳозирда шифокорлар назоратида.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай, аномал совуқ об-ҳаво шароитида ўта эҳтиёткорлик билан, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.