Тест режимида

Ҳодисалар

Пойтахтда 5 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашди

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 19:40 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида "Captiva", "Cobalt", "LADA Vesta", яна бир "Cobalt" ва "BMW X5" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.