Тест режимида

Ҳодисалар

Тезликни ошириш фожиага сабаб бўлди

     2019 йил 17 декабрь куни соат 02:15 ларда, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Чирчик” автомобиль йўлининг 19-км.да, ҳайдовчи Қибрай туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Р.С. “Нексия” русумли автомобилини юқори тезликда бошқараётиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Натижада, ҳайдовчи Р.С. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Автомобильда бўлган йўловчи Қибрай туманида яшаган, 1988 йилда туғилган А.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати