Тест режимида

Ҳодисалар

"Қамчиқ" довонида юк автомобили ағдарилиб кетди

2022 йил 18 ноябрь куни соат 19:25 да Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 229-километрида "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланган "Daf" русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилган ва йўлни беркитиб, шу йўналишдаги ҳаракатни тўхтатиб қўйган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг "Қамчиқ" қутқарув гуруҳи ҳамда ЙПХ ходимлари етиб келган. Ҳодиса оқибатлари махсус техникалар ёрдамида бартараф қилинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Довон йўли транспортлар ҳаракати учун очиқ, икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.