Тест режимида

Ҳодисалар

Қарши шаҳрида енгил ва юк автомобиллар тўқнашди

Жорий йилнинг 2 август куни соат 14:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов ҳамда Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Э.Д. бошқарувидаги "MAN" русумли юк автомобиль ҳамда ҳайдовчи И.У. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли енгил автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Nexia-3" автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.