Тест режимида

Ҳодисалар

Қоракўл туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Play
Current Time 0:00
/
Duration Time 0:00
Remaining Time -0:00
Stream TypeLIVE
Loaded: 0%
Progress: 0%
00:00
Fullscreen
00:00
Mute
Playback Rate
1
    Subtitles
    • subtitles off
    • English
    Captions
    • captions off
    • English

    2022 йил 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. "Nexia-2" русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.

    ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

    Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезликни меъёридан оширмасдан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

    Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

    Matn xato bilan:

    Sizning izohingiz yoki to`gri versiya: