Қўрғонтепа туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 4 август куни соат 12:00 ларда, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Султонобод ШФЙ, Соҳибқирон МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-136 "Хонобод-Андижон" автомобиль йўлининг 42-километрида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган М.Х. "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни бирдан, кутилмаганда кесиб ўтган велосипедчи, 1973 йилда туғилган А.М.ни уриб юборган.
Натижада, велосипедчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраймиз.