Тест режимида

Ҳодисалар

Нотўғри қувиб ўтиш оқибати.

2019 йил 2 декабрь куни соат 00:20 ларда, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Б.Шерқулов кўчасида, ҳайдовчи Қарши шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган Э.Х. “Дамас” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида, қаршисидан келаётган Қарши шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган У.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси Қарши шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган Т.Б. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.