Тест режимида

Ҳодисалар

Ўртачирчиқда содир бўлган ЙТҲ юзасидан

Жорий йилнинг 24 март куни соат 15:45 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р2 “Тошкент-Нурафшон” автомобиль йўлининг 11 км.да ҳайдовчи Ф.Р. “Нексия” русумли транспорт воситасини Нурафшон шахар томонидан Тошкент шахар томонига бошкариб кетаётиб, Тошкент-Нурафшон йўналишидан Ийк ота йўналишига қараб бурилаётган фуқаро З.Х.га тегишли “Газел-2747” русумли автомошинаси билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Натижада “Нексия” русумли транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган У.Х. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати