Рухсатномасиз тонировка қилганлар аниқланиши давом этмоқда
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари хизмати давомида бир қанча қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кришмоқда. Улар орасида тегишли рухсатномасиз бошқарувидаги транспорт воситасининг ён ойналарини ўзбошимчалик билан қорайтириб олган ҳайдовчилар ҳам мавжуд. Ана шундай ҳайдовчиларга ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари белгиланган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати