Тест режимида

Ҳодисалар

Салон ичида қолдирилган автомобиль калити ғаразгўйлар учун хўрак бўлади

2 май куни соат 19.00 дан 19.40 гача бўлган вақт оралиғида Мирзо-Улуғбек туманида номаълум шахс 63 ёшли Александр Р.га тегишли “Мерседес-124” русумли автомобилни олиб қочиб кетган. Машина эгасининг сўзларига қараганда, у автомобилни уйи яқинига қўйиб, калитини ўт олдиргичга тиқилган ҳолатда қолдириб кетган.   

Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, Мирзо-Улуғбек тумани Олтинтепа ва Никитина кўчалари кесишмасида гумонланувчи 45 ёшли Игорь П. қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267 моддаси (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда олиб борилаётган тергов ишлари давомида Игорь П.нинг бошқа шунга ўхшаш жиноятларга алоқадорлиги аниқланади.

Кейинги кунда шаҳарнинг бошқа туманида худди шу каби жиноят содир этилди.

3 май куни соат 09.50 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 41 ёшли Дилшод Р. мурожаат қилиб, “Матиз” русумли автомобили олиб қочилгани ҳақида хабар берди. Дилшод Р. бепарволик қилиб автомобиль эшигини очиқ, калитни эса ўт олдиргичда қолдирганини тан олди.   

Кўрилган чоралар натижасида шу куннинг ўзида тахминан соат 10.20 да Мирзо-Улуғбек тумани Оққўрғон кўчасида автомобиль топилди. Машина ичида 33 ёшли Егор Ф. ва муқаддам судланган 32 ёшли Владимир Г.лар бор эдилар. Тергов давомиди аниқланишича, Егор Ф. машина ёнидан ўтиб кетаётиб, унинг ичида калити борлигини кўрган. Автомобиль эшиги очиқлигини кўриб, машинага миниб уни олиб қочиб кетган. Кейинчалик у таниши Владимир Г. билан Оққўрғон кўчасида кўришганида уларни қўлга олишган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати